Биринчи қаватдаги 46 мингдан ортиқ хонадондан бизнес учун фойдаланиш мумкин — Қурилиш вазирлиги
Ўзбекистонда кўп қаватли уйларнинг биринчи қаватида 46 мингдан ортиқ хонадон жойлашган. Уларни нотурар жойга ўтказмасдан савдо ва хизмат кўрсатиш мақсадида ишлатиш 200 мингдан ортиқ янги иш ўрни яратиш имконини беради. Бу ҳақда қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири Шерзод Ҳидоятов маълум қилди.
