Тошкентда автобус ва метро йўлкираси электрон тўловда 2 500 сўмгача ошиши мумкин
Тошкентда 1 октябрдан автобус ва метрода электрон тўловда йўл ҳақини 1 700 сўмдан 2 500 сўмгача — 47 фоизга ошириш таклиф қилинди. Янги абонемент ва транспорт алмаштириш тарифлари ҳам режада бор. Таклиф жамоат транспорти учун бюджет субсидиялари харажати ошаётган бир пайтда илгари сурилмоқда.
