Республикачилар оралиқ сайловларда ютса, вояга етган ҳар бир америкаликка 5000 доллардан берамиз — Трамп
Трамп Республикачилар ноябрдаги оралиқ сайловларда Конгресснинг ҳар иккала палатасида ютса, вояга етган ҳар бир америкаликка 5000 доллардан «дивиденд» беришни ваъда қилди. Умумий қиймати 1,3 трлн доллар бўлган мазкур режа АҚШда қонунийлиги ва бюджет тақчиллиги сабаб баҳсларга сабаб бўлди.
