Ўзбекистон чегараси орқали тоннеллар қурганлик учун алоҳида жиноий жавобгарлик жорий этилади
Ўзбекистон сенаторлари давлат чегараси орқали ноқонуний тоннелларни қуриш, улардан фойдаланиш ва молиялаштириш учун алоҳида жиноий жавобгарлик жорий этишни маъқуллади. 2016−2025 йилларда 12 та шундай иншоот аниқланган бўлиб, улар орқали товарлар, валюта ва олтин ноқонуний олиб кирилган.
