Ўзбек алифбосининг янги ҳарфларини клавиатурада қандай жойлаштириш таклиф этилмоқда?
O‘, G‘, Sh ва Ch ўрнига киритилиши таклиф этилаётган Ö, Ğ, Ş ва Ç ҳарфлари учун клавиатурада алоҳида катаклар ажратиш таклиф қилинмоқда. Ҳукумат давлат ахборот тизимлари, маълумотлар базалари ва электрон ҳужжат айланишини янгиланган алифбога мослаштириб, эски белгиларни алмаштиришни режалаштирмоқда.
