Сирдарёда боғча ходимлари «Ташаббусли бюджет» учун овоз йиғишга мажбурланганидан шикоят қилди
Сирдарёдаги давлат боғчаси ходимлари «Ташаббусли бюджет» учун овоз йиғишга ва қурилиш якунлари бўйича тозалаш ишларига мажбурий жалб этилди. Улардан бири омбудсманга мурожаат қилди. Боғча раҳбарига жарима солинди.
