Ўзбекистонда кўп қаватли уйлар атрофидаги ўзбошимчалик билан эгалланган ерларни тартибга солиш топширилди
Кўп қаватли уйлар атрофидаги бўш ҳудудларни аниқлаш ва ўзбошимча эгалланган ерларни тартибга солиш топшириғи берилди. Бу майдонларда болалар ва спорт майдончалари, яшил ҳудудлар қурилади. Хусусий мактаб ва боғчалар учун участкалар 1 млн сўм бошланғич нарх билан аукционга чиқарилиши мумкин.
