Ўзбекистонга Швеция ва Польша миграция қонунчилигини бузган 27 нафар фуқаро қайтарилди
9 сентябрь куни Тошкент халқаро аэропортига Швеция ва Польша миграция қонунчилигини бузган 27 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс орқали қайтарилди. Улар ТИВ ва бошқа мутасадди идоралар вакиллари томонидан кутиб олинди.
