Туш ва реаллик оралиғида: Бу йил Борсакелмасдаги Yonar инсталляциялар кўргазмасидан нималар кутиш мумкин?
АҚШнинг Burning Man фестивали андазаси асосидаги Yonar инсталляциялар кўргазмаси Қорақалпоғистондаги Борсакелмас ҳудудида бўлиб ўтади. Турли мамлакатлардан 40 га яқин иштирокчи лагерь қуриб, уч кунгина «умр кўрадиган» арт-объектлар яратади. Лойиҳанинг ўзига хослиги — унда томошабинлар бўлмайди.
