Сербия Ўзбекистонга баллистик ракеталар бўйича ҳамкорликни таклиф қилди
Сербия Ўзбекистонга мудофаа саноати, жумладан, узоқ масофали баллистик ракеталар бўйича ҳамкорликни таклиф қилди. Томонлар етти-саккиз ой ичида Тошкент — Белград тўғридан-тўғри авиақатновини йўлга қўйишни режалаштирмоқда. Ўзбекистон Белградда алоҳида дипломатик ваколатхона ҳам очади.
