Давлат активларини сотиб олишда бошланғич тўлов 15 фоизгача камайтирилади, бўлиб тўлаш муддати 7 йилгача узайтирилади
Ўзбекистонда давактивлар ва участкаларни харид қилиш шартлари юмшатилмоқда. Бошланғич тўлов 30%дан 15%гача камайтирилади, қолган суммани фоизсиз тўлаш мумкин. Йирик активлар учун 7 йилгача бўлиб тўлаш ва тўлиқ тўловда чегирмалар кўзда тутилган. Сотилмаган давактивлар нархи 10%гача туширилиши мумкин.
