Белградда Шавкат Мирзиёевни тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (фото)
Сербияга расмий ташриф билан борган Шавкат Мирзиёевни тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Ҳарбий оркестр ижросида Ўзбекистон ва Сербия давлат мадҳиялари янгради, артиллерия тўпларидан ўн марта ўқ узилиб, тантанали салют берилди. Суратга тушилгандан сўнг олий даражадаги музокаралар бошланди.
