PISA 2025: Ўзбекистон табиий фанлар бўйича 48-ўринни эгаллади, математика ва ўқиш натижалари ҳозирча эълон қилинмади
PISA 2025'да Ўзбекистон ўқувчилари 91 та давлат ва таълим тизими орасида табиий фанлар бўйича 438 балл билан 48-ўринни, «Рақамли дунёда ўрганиш» йўналишида эса 402,4 балл билан 72-ўринни эгаллади. Математика ва ўқиш натижалари эса маълумотлардаги номутаносибликлар сабаб ҳозирча эълон қилинмади.
