Ўзбекистон Сербия темирйўлларини модернизация қилишда иштирок этиши мумкин
Ўзбекистон ва Сербия Ўзбекистон томонининг Сербия темирйўл тармоғини модернизация қилишда, жумладан, узунлиги қарийб 200 км бўлган участка қурилишида иштирок этишини муҳокама қилди. Томонлар эркин савдо тўғрисидаги битим бўйича музокараларни бошлашга тайёргарлик кўрмоқда.
