Давлат стратегик компаниялар хусусийлаштирилганидан кейин уларда махсус ҳуқуқларни сақлаб қолиши мумкин бўлади
Хусусийлаштириш тўғрисидаги янги фармонда стратегик корхоналар хусусий инвесторга сотилганидан кейин ҳам давлатнинг уларда иштирок этиш бўйича махсус ҳуқуқини сақлаб қолиш имконияти назарда тутилмоқда. Шунга ўхшаш механизм — «олтин акция» институти 2022 йилда бекор қилинган эди.
