Судьяликка номзодлар учун ёш цензи 35 ёшдан 30 ёшга туширилиши мумкин
Судьялик лавозимига номзодлар учун ёш цензини 35 ёшдан 30 ёшга тушириш таклиф этилмоқда. Шунингдек, судьяларни дастлаб 5 йилга, кейин муддатсиз тайинлаш ва истеъфодаги судьяларга профессионал медиаторлик билан шуғулланиш ҳуқуқини бериш кўзда тутилмоқда.
