Тошкентда Damas’да 25 нафар боғча боласини ташиган «права»сиз ҳайдовчи аниқланди
Тошкентда 7 нафар йўловчига мўлжалланган Damas’да 25 нафар боғча боласи олиб кетилаётгани аниқланди. Машина ҳайдовчиси эса маст ҳолда бошқаргани учун суд қарори билан ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум этилгани маълум бўлди.
