Тошкентда юқори синф ўқувчилари 3-синф болани магнитли браслет ютиб юборишга мажбурлади
Тошкентдаги 151-мактабда 3-синф ўқувчиси юқори синф ўқувчиларининг буллинги оқибатида жиддий жароҳатланди. Бола таҳдид остида магнитли браслетни ютиб юборган ва бу ҳақда ота-онасига айтишдан қўрққан. Унда уч соатлик операция ўтказилди. Вазиятни ММТВ, ИИБ ва болалар омбудсмани ўрганмоқда.
