Ўзбекистон энг кўп олтин сотиб олган марказий банклар учлигига кирди
Йил бошидан буён Ўзбекистон Марказий банки қарийб 40 тонна олтин сотиб олди. Бу борада фақат Польша ва Хитой олдинда. Июлда эса регулятор қарийб 1 тонна сотди. Аввалроқ МБ раиси Тимур Ишметов халқаро захираларни бошқариш доирасида олтинни «қулай нархларда» сотиш мумкинлигини айтганди.
