Ўзбекистонда шифокорларни тайёрлаш тизими ўзгартирилади
2027/2028 ўқув йилидан бошлаб тиббиёт олийгоҳларида «Даволаш иши» йўналишини олти йиллик «Умумий тиббиёт» дастурига алмаштириш таклиф этилмоқда. Бешинчи йил якуний академик босқич бўлади, олтинчи йил эса тўлиқ амалиётга бағишланади. Битирувчилар оилавий шифокор бўлиб ишлаши мумкин бўлади.
