Ғофуржон Мирзаев бош вазир ўринбосари — Маҳаллалар уюшмаси раиси бўлди
Ғофуржон Мирзаев бош вазир ўринбосари — Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раиси лавозимига тайинланди. Бунгача у президентнинг кадрлар масалалари бўйича маслаҳатчиси бўлиб ишлаган. Маҳаллалар уюшмасига ташкил этилганидан буён Қаҳрамон Қуронбоев раҳбарлик қилиб келаётган эди.
