Тошкентда иссиқ сувнинг кузги ўчирилиши бошланди
Veolia Energy Tashkent пойтахтда иссиқ сув таъминотини режали кузги ўчиришлар бошланганини маълум қилди. Бу ҳафтада ўчиришлар Мирзо Улуғбек туманидаги Уйғониш маҳалласида 5 кун, Шайхонтоҳурдаги Самарқанд дарвоза ва Яшнободдаги Мовароуннаҳр маҳаллаларида эса 3 кундан давом этади.
