Ҳисоб палатаси ва Президент администрациясида кадрлар ўзгариши юз берди
Ўзбекистон Ҳисоб палатасида кадрлар тайинлови амалга оширилди. Улуғбек Арипов ва Жамшид Мирзаев раис ўринбосарлари этиб тайинланди. Сардор Мирзаев Президент администрациясининг Комплаенс хизматига ўтди, Атабек Аллаберганов бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод этилди.
