4 сентябрда Тошкентда 22 та ЙТҲ содир бўлди, 4 киши оғир жароҳатланди
Тошкент ЙҲТЭМ шаҳардаги бир суткалик транспорт ҳаракати кўрсаткичларини эълон қилишни бошлади. 4 сентябрь куни кўчалар ва йўлларда 1,5 миллиондан ортиқ автомобиль қайд этилди (бир кунда +1%). Жамоат транспорти қарийб 2,1 млн йўловчи ташиди. 22 та ЙТҲ қайд этилиб, 4 киши оғир тан жароҳати олди.
