Ўзбекистонда эрта никоҳ ва бошқа ҳуқуқбузарликларни яширганлик учун жавобгарлик жорий этиш таклиф қилинмоқда
Ўзбекистонда ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабар бериши шарт бўлган, аммо ИИВ ёки «Инсон» марказларига хабар бермаган шахсларга жавобгарлик белгилаш таклиф этилмоқда. Қонун лойиҳаси эрта никоҳ, 16 ёшгача бўлган қизлар ҳомиладорлиги, хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқлари бузилишининг олдини олишга қаратилган.
