Тошкент шаҳар ҳокимлиги «Салар» тозалаш иншоотларидан келаётган нохуш ҳид бартараф этилганини маълум қилди
Тошкентдаги «Салар» тозалаш иншоотларида 9,5 млрд сўмга ҳавони фильтрлаш тизими ўрнатилди. Пойтахт ҳокимлиги маълум қилишича, оқова сув ҳавзалари герметик ёпилиб, тозаланган ҳавода водород сульфид ва аммиак концентрацияси нолга туширилган. Ускуналар икки ҳафтадан ортиқ вақтдан бери ишламоқда.
