Ўзбекистонда АЭС қурилишини назорат қилиш учун қўшма корхона ташкил этилади
Ўзбекистонда АЭС лойиҳавий ечимлари ва қурилиш ишларини мустақил экспертизадан ўтказиш учун халқаро инжиниринг компанияси билан қўшма корхона тузиш режалаштирилмоқда. 2027 йилда ВВЭР йирик блокларини лицензиялаш ва узоқ тайёрлаш циклига эга ускуналарга буюртма беришга ўтиш кутилмоқда.
