Глинка кўчасидаги портлашга, дастлабки маълумотларга кўра, газ сизиб чиқиши ва тўпланиши сабаб бўлган — Тошкент ҳокимлиги
Тошкент ҳокимлиги хабар қилишича, дастлабки маълумотларга кўра, Тошкентдаги Глинка кўчасида йўл қопламаси остида содир бўлган портлашга ерости газ қувуридан газ сизиб чиқиши ва унинг иссиқлик тармоғи камерасида тўпланиши сабаб бўлган. Жиноят иши қўзғатилди.
