Якшанба куни ҳарорат 2−3 даражага кўтарилиши мумкин
Дам олиш кунлари ҳаво бироз булутли, шимолда ва тоғларда ўзгарувчан бўлади. Фақат водий вилоятларининг тоғли ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Шанба куни ҳарорат +28…+35 даража атрофида бўлади, якшанба куни 2−3 даражага кўтарилиши кутилмоқда.
