Расмийлар Глинка кўчасида юз берган асфальт остидаги портлаш сабабини аниқламоқда
Тошкент шаҳри Глинка кўчасидаги портлаш сабаби ўрганилмоқда. Ёзда бу ерда муҳандислик тармоқлари ва қувурлар янгиланган. Янги қувурлар мустаҳкамлик синовидан ўтказилган, аммо ҳали фойдаланишга топширилмаган. Veolia Energy Tashkent қувурлар тўлдирилмагани ва босим остида бўлмаганини айтди.
