Миграция агентлигига Мухсинхўжа Абдураҳмонов раҳбар бўлди
Президент Беҳзод Мусаевни Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги директори лавозимидан бошқа ишга ўтиши муносабати билан озод этди. Агентликнинг янги раҳбари этиб 2021 йил июль ойидан буён Ўзбекистоннинг Япониядаги элчиси лавозимида ишлаб келган Мухсинхўжа Абдураҳмонов тайинланди.
