Ўзбекистон Ҳиндистондан гўшт импортини кенгайтириш ва 50 минг гектарда жут етиштиришни режалаштирмоқда
Ҳиндистондан гўшт импортини кенгайтиришда Ўзбекистон компаниялари ва мутахассислари уни тайёрлашда бевосита жойида, жумладан, ҳайвонларни сўйиш ва ҳалол талабларига мувофиқлигини назорат қилишда қатнашади. Етказиб беришни туркиялик ҳамкорлар ва Мерсин порти орқали ҳам ривожлантириш режа қилинмоқда.
