Ўзбекистонда ижтимоий реестрга киритилган ишлаётган оналарга боласи 1 ёш тўлгунича нафақа тўланади
Ўзбекистонда ижтимоий реестрдаги ишлаётган оналарга бола бир ёшга тўлгунича нафақа тўланади. Шу билан бирга, ҳокимият органлари реестр мезонларини қайта кўриб чиқади ҳамда эҳтиёжманд оилалар фарзандларининг боғча, ўқиш, йўлкира ва ётоқхона харажатларини қоплаш учун ваучерлар тизимини жорий этади.
