Ўзбекистондан 240 минг долларни оёғига боғлаб олиб чиқиб кетмоқчи бўлганлар ушланди
Тошкент вилоятидаги «Навоий» божхона постида 240 минг долларни ноқонуний олиб чиқиб кетишга бўлган уриниш бартараф этилди. Қўшни давлатнинг 2 нафар фуқароси пулларни оёқларига яшириб ўтмоқчи бўлганида ушланди.
