Ўзбекистонда камбағалликни қисқартириш бўйича «мутлақо янги тизими» жорий этилади
Ўзбекистонда камбағаллик билан ишлаш бўйича вилоят ва туман штаблари ташкил этилиб, уларга кенгроқ ваколатлар ва 3,2 трлн сўм берилади. Улар имтиёзли молиялаштиришнинг бир қисмини мустақил тақсимлаши, субсидия ва фоизсиз ссуда бериши, бизнес турига қараб кредит шартларини ўзгартириши мумкин бўлади.
