Президент камбағалликни қисқартиришга ажратилган маблағлар самараси етарли даражада эмаслигини танқид қилди
Ўзбекистонда маҳаллалардаги тадбиркорлик лойиҳаларига сўнгги уч йилда 314 трлн сўм ресурс ажратилган, аммо кредитларнинг камбағалликни қисқартиришдаги самараси ҳудудларда бир хил эмаслиги танқид қилинди. Айрим туманларда бир кишига сарфланган маблағ бошқаларидан анча юқори экани кўрсатиб ўтилди.
