Ўзбекистон Ҳиндистондан кўпроқ оилавий сайёҳларни жалб қилади. Ҳайдарободдан Тошкентга рейслар қўйилади
Ўзбекистон оилавий туризмга урғу берган ҳолда Ҳиндистондан келувчи сайёҳлар оқимини оширишни режалаштирмоқда. Мамлакатни тарғиб қилиш учун ҳиндистонлик блогерлар ва туроператорлар жалб этилади. 28 сентябрдан ҳафтасига икки марта Ҳайдаробод — Тошкент авиарейсини йўлга қўйиш ҳам режа қилинган.
