Урганч шаҳри жамоат транспорти учун Хитойдан 30 та автобус олиб келинди
Хоразмга Хитойдан 30 та замонавий Zhongtong автобуси олиб келинди. Уларни «Бунёд йўловчи ташиш» МЧЖ харид қилган. Шу билан йил бошидан буён вилоятга олиб келинган янги автобуслар сони 90 тага етди. Автобуслар Урганч шаҳри ички йўналишларига чиқарилади.
