Тошкентдаги 7-уйни бузишга бўлган ҳар қандай уринишнинг олди олинади — Маданий мерос агентлиги
Тошкентдаги Бобур кўчасидаги 7-уйни бузишга бўлган ҳар қандай уринишнинг олди олинади, дея қайд этди Маданий мерос агентлиги. 4 сентябрда қурилиш компаниясининг аризаси билан яшовчилардан бирини кўчириш бўйича суд мажлиси белгиланганди. Бино атрофидаги баҳслар кўп йиллардан буён давом этмоқда.
