МАГАТЭ Ўзбекистоннинг ядровий инфратузилмадаги тараққиётини қайд этди, аммо якунланмаган масалаларга ҳам эътибор қаратди
МАГАТЭ миссияси хулосасига кўра, Ўзбекистон атом энергетикаси учун зарур инфратузилмани тайёрлашда сезиларли тараққиётга эришган. Шу билан бирга, мамлакат ҳали техник-иқтисодий тадқиқотларни якунлаши ва ядровий тартибга солувчи орган салоҳиятини мустаҳкамлаши керак.
