«Ўзатом» ва АЭС қурилиши дирекциясининг 2026−2027 йиллар учун бюджети қайта кўриб чиқилади
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги «Ўзатом» агентлиги ҳамда АЭС қурилиши дирекциясининг 2026−2027 йилларга мўлжалланган харажатлар сметасини қайта кўриб чиқади. Бу қарор уларнинг вазифалари ва штат бирликлари кенгайиши билан боғлиқ. 2026 йилда «Ўзатом» агентлигининг бюджети 46,4 млрд сўмни ташкил этади.
