Илк ғалаба: Жавоҳир Синдаров шахмат тожи учун матчда ҳисобда олдинга чиқиб олди
Жавоҳир Синдаров Женевада ўтаётган шахмат тожи учун матчнинг бешинчи партиясида амалдаги жаҳон чемпиони Гукеш Доммаражу устидан ғалаба қозонди. Тўртта дурангдан сўнг ўзбекистонлик гроссмейстер қарама-қаршиликдаги илк натижали ўйинни қайд этди ва ҳисобда олдинга чиқди — 3:2.
