ДХХ раисининг собиқ ўринбосари Ғайратулла Ёзиев 15 йилга озодликдан маҳрум этилди — ҳуқуқ ҳимоячиси
Ўзбекистон Ҳарбий суди ДХХ раисининг собиқ ўринбосари, генерал-лейтенант Ғайратулла Ёзиевни 15 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилди, дея хабар берди ҳуқуқ ҳимоячиси Абдураҳмон Ташанов. Яна олти нафар полковник 15 йилдан 17 йилгача қамоқ жазосини олди.
