Бўстонлиқда бир марталик пластик пакет ва идишлардан фойдаланишни чеклаш таклиф қилинди
Бўстонлиқ туманининг дам олиш ва туризм ҳудудларида бир марталик пластик пакет, идиш ва стаканлардан фойдаланиш чекланиши мумкин. Тадбиркорлар мижозларга қоғоз, кўп марталик ёки биопарчаланувчи идишларни таклиф этиши ва чиқиндиларни алоҳида йиғиши шарт бўлади. Қарор лойиҳаси муҳокамага қўйилди.
