Сенат сафарбарлик тўғрисидаги қонунни маъқуллади. У нималарни назарда тутади?
Сенат илк бор сафарбарлик тўғрисидаги алоҳида қонунни маъқуллади. У сафарбарлик эълон қилиш, иқтисодиётни тайёрлаш, мудофаа эҳтиёжлари учун фуқаролар ва бизнес мулкидан фойдаланиш тартибини белгилайди. Сафарбар этилганлар солиқлардан озод қилинади, уларга кредит тўловларини кечиктириш мумкин бўлади.
