Афғонистонда мактаб яқинидаги портлашда 7 нафар ўқувчи ҳалок бўлди
Афғонистоннинг Кунар провинциясида мактаб яқинидаги кончилик компанияси омборида (яна бир версияга кўра, уйда) портловчи моддалар портлади. Оқибатда 7 нафар ўқувчи ҳалок бўлди, 100 га яқин бола жароҳатланди. Ҳолат юзасидан тергов бошланган.
