Озуқа танқислиги ва гўшт нархлари. Ўзбекистон гўшт етиштиришни 400 минг тоннага қандай оширмоқчи?
Ўзбекистонда 2030 йилгача озуқа етиштиришни қарийб 2 баравар ошириш, 200 минг гектар ерни айланмага қайтариш ва чорва маҳсулдорлигини кўтариш режалаштирилмоқда. Ҳозир гўшт таннархининг 30 фоизини озуқа харажати ташкил этади, уруғлик эҳтиёжининг 95 фоизи эса импорт ҳисобидан қопланмоқда.
