Довул, зирҳнимча, бонг. Ҳарбий соҳадаги 30 та хорижий атаманинг ўзбекча муқобили тасдиқланди
Январда муҳокамага қўйилган мудофаа соҳасидаги 41 та хорижий атаманинг 30 таси ўзбекча муқобиллари билан расмий муомалага киритилади. Жумладан, «барабан» — «довул», «бронежилет» — «зирҳнимча», «тревога» — «бонг» деб белгиланди. Айрим таклифлар қайта кўриб чиқилиб, муқобиллари ўзгартирилди. Рўйхат.
