Москвада меҳнат мигрантлари учун патент нархи 2027 йилдан ошади
2027 йил январдан Москвада меҳнат мигрантлари учун патент нархи ташкилотлар ёки якка тартибдаги тадбиркорлар қўлида ишловчилар учун 11 минг рублгача, жисмоний шахсларга хизмат кўрсатувчилар учун эса 15,6 минг рублгача кўтарилади. Меҳнат патентлари қиймати Россиянинг бошқа ҳудудларида ҳам ошади.
