Мисрда бензовоз иштирокидаги ЙТҲ оқибатида 30 дан ортиқ киши ҳалок бўлди
Мисрда Қоҳира атрофидаги айланма йўлда бензовоз ағдарилиб, портлаши оқибатида 31 киши ҳалок бўлди, 26 киши жароҳатланди. Ёнғин 27 та транспорт воситасини шикастлади. Аварияга сабабчи бўлишда гумонланган ҳайдовчи ушланди. Шавкат Мирзиёев Миср президентига таъзия йўллади.
